UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33Ривалдонинг ўғли Еврокуболардаги дебют учрашувида гол урди  1 01:08Кокорин бу сафар ҳам майдонни "тинчгина тарк этмади"  3 01:01Хамес Родригес турмуш ўртоғи билан ажрашди  2 01:00Спорт. Истоминнинг пуллари 5 миллион доллардан ошди, Мэйвезер ва МакГрегор жиддий текширилади  0 00:45Жозеп Бартомеу: “Неймар қолишини истаймиз, аммо...”  6 00:36Европа лигаси. Саралаш босқичи. “Зенит” ва Краснодар” ғалабага эришди  0 00:29Пирло Буффоннинг гапларига қарши чиқди  7 23:53«Халл Сити» «Челси» футболчисини ижарага олди  0 23:47Наингголан “Рома”билан 2021 йилгача шартнома имзолади  0 23:29Жерар Пике ФИФА президенти бўлганида қандай ўзгаришларга қўл уришини айтди  6 23:08“Қўқон-1912”: янги ўйинчилар таништирилди (фото)  12 22:53Муслера “Галатасарой” билан шартномани узайтирди  0 22:31Моуриньо Лукакунинг трансфери ҳақида гапирди  8 21:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 21:43Миржалол Қосимов: "Футболчиларга "Бунёдкор"нинг логотипидаги юлдуз қаердан пайдо бўлиб қолганини тушунтириш орқали уларни ўзгартирдим"  42

11 июн 11:50
Янгиликлар

"Навбаҳор"-"Олмалиқ" учрашувига кириш чиптаси қанчадан сотилмоқда?

Хабарингиз бор, яна уч кундан сўнг "Навбаҳор" жамоаси Олий лиганинг 12-турида "Олмалиқ" жамоасини Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда қабул қилади.
Бу кунларни анча вақт кутган эдик. Ва ниҳоят яна мухлислар "Марказий" ўйингоҳга қайтишади. 22000 га яқин мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган стадионимизда дастлабки учрашув сифатида "Навбаҳор"-"Олмалиқ" баҳси тилга олинади. Барча қулайликларга эга стадионимиз икки йил давомида қайтадан таъмирланиб, бугунги кунда гўзал чиройга эга бўлди. Икки йил давомида "Навбаҳор" Косонсойдаги "Марказий" ўйингоҳда ўйинлар ўтказиб турди. Косонсойда яхши - ёмон кунлар ҳам бўлди. Қисқаси, барчаси учун раҳмат айтиб қоламиз.

Кечаги учрашув мобайнида ўйингоҳ суҳандони "Навбаҳор"нинг навбатдаги ўйини Намангандаги "Марказий" ўйингоҳида бўлиб ўтишини эслатиб ўтди. Унда айтилишича, учрашувдан олдин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ижросида катта концерт намойиш этиларкан. Албатта, янги ўйингоҳ бўлганидан сўнг шундай тадбир ўтказиш лозим эди. "Баркамол Авлод"даги тадбирлар бу ҳисобга кирмайди.

Мухлисларни учрашувга (концертга) кириш чиптаси масаласи қийнаётгани бор гап. Кеча ҳам таъкидланганидек, сотувга чиқарилган чипталар сони чекланган. Чипталарнинг жуда кўп қисми давлат корхона ва ташкилотлари, ўқув муассасаларига тарқатиб чиқилган. Шу боис сотувга жуда кам миқдорда чипта чиқарилган.

Кечаги учрашув вақтида суҳандон чипта нархини айтишдан тийилгани бор гап. Чунки, барча мухлислар шу маълумотни кутишаётган эди. Биздаги маълумотларга қараганда, чипталар сотувга 100.000 сўмдан чиқарилмоқда. Шунингдек, шундай маблағ ҳисобида ташкилотларга ўтказилган.

Бундан келиб чиқадики, гарчанд учрашув мобайнида ўйингоҳ мухлисларга тўла бўлса-да, томошабинлар орасида концерт шинавандалари кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Албатта, бундай нархни эшитган аксарият мухлислар ўйингоҳга боришни маъқул кўришмайди. Ундан кўра шу пулни ярмига уйига икки кило гўшт олиб киргани минг чандон афзал.

Лекин биз бу билан клуб сиёсатига қарши чиқмоқчи эмасмиз. Улар ҳам "Навбаҳор" ривожи учун шу ишга қўл уришган бўлишса керак. Ҳар ҳолда, айрим манбаларда чипталардан тушган маблағнинг кўп қисми "Навбаҳор"га ўтказилиши айтилмоқда.

Учрашувни ўйингоҳдан жонли кўришга имкон топа олмаганлар шу куни "Наманган" телевиденияси орқали учрашувни тўғридан-тўғри кузатишлари мумкин. ТВ ходимлари шу иш устида ишлашмоқда. Албатта, олдин шу ҳақда ваъдалар берилганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди
Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Бунёдкор" -...  97
Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО
Мадриднинг "Реал" клуби АҚШ турнеси доирасида Лос-Анжелесда ...  71
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: