"Навбаҳор": “Нефтчи” билан ўйинни Эрматов бошқаради

Aslanov Jasurbek
13 мар 2017
ПФЛ бугун 3-турдан ўрин олган учрашувларни бошқарадиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди.

Унга кўра 16 март куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашувни Равшан Эрматов бригадаси бошқариб боради. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам вазифасини Александр Лупашко бажаради. Назоратчи сифатида Наманганга Андрей Клепиков, ПФЛ вакили сифатида эса Ноил Лутфулин ташриф буюради.“Нефтчи” билан ўтадиган учрашувга жамоамиз аъзолари бугундан тайёргарлик кўришни бошлашади. Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйин 16 март куни соат 17.00да бошланади. Ёшлар ўртасидаги баҳс эса бир кун олдин Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида ўтказилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz