UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  2 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  0 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  1 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  6 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  10 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   9 15:42АПЛ янги мавсумида "VAR" бошқачароқ ишлайди  2 15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   1 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  0 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  2 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  0 13:32Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  1 13:17Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди  6 12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

"Навбаҳор" мухлислари Ўзбекистонда биринчи ўринда, рация орқали Шацких билан алоқа қилиб турдик - Камолиддин Тожиев "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин Янгиликлар

"Навбаҳор" мухлислари Ўзбекистонда биринчи ўринда, рация орқали Шацких билан алоқа қилиб турдик - Камолиддин Тожиев "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" мураббийи Камолиддин Тожиев иштирок этди.



- Қизиқарли ўйин бўлди. Йигитларнинг олдига қўйилган мақсад бажарилди. Барча ўз даражасида ўйнади. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда эса гол ўтказиб юбормаслик учун ҳимояда ўйнадик. Йигитларга раҳмат айтаман.

- "Пахтакор" ўтган турда "Нефтчи"га мағлуб бўлганида бугунгидек ўйнамади. Бунга нима сабаб бўлди?

- "Нефтчи" билан ўйиндан олдин ҳам барчамиз бир-биримиз билан гаплашиб олгандик. Барчаси яхши эди. Менимча, Самарқанддаги мағлубият сабабли йигитларнинг ўйини бироз ўхшамади.

- Умуман олганда бугун илк марта "навбаҳор" мухлислари "Пахтакор" футболчиларини қарсак билан кузатиб қўйишди. Бундай ҳолатлар олдинлари рўй бермасди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Авваламбор, шуни айтишим керакки, "Навбаҳор" мухлислари Ўзбекистонда биринчи ўринда туришади. Уларга ўйин ёққандир. Бугун ғолиб жамоа тўғри ютгани учундир, уларга бу маъқул келган.

- Ғалаба билан табриклайман. Учрашувдан олдин Максим Шацкихнинг трибунада ўтириши ҳам муаммо бўлиши айтилганди. У ўйинни қандай кузатди, футболчиларни алмаштиришда у ёрдам бериб турдими?

- Унинг стадионга кириши муаммо бўлмади. Бироқ кийим алмаштириш хонасига кира олмасди. Бизда рация бор, шу орқали алоқани ушлаб турдик. 

- Жамоанинг янги футболчиси Кухарчик қайдномага ҳам киритилмабди. Бунинг сабаби нима?

- Унинг жароҳати бор. У Тошкентдаги машғулотда кичик жароҳат орттириб олганди.

- Унинг трансферига қандай қарайсиз? "Пахтакор"га келгунича у ярим йил жамоасиз қолиб кетган.

- Унинг ўйинларини кўрдик. У ўз маҳоратини ҳали барчага намойиш қилади.

- Кетма-кет икки ўйинлик мағлубиятдан кейин жамоани рухий тушкунликдан олиб чиқиш, жамоани тайёрлаш қандай бўлди?

- "Навбаҳор" ҳам кучли жамоа. Жамоани рухан тайёрлаш шарт эмас. Барча бу ўйиннинг шиддатли бўлишини билиб турибди. Йигитларнинг ўзлари ўзларини тайёрлашади. 

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика