UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" ўз уйида "Трабзонспор"ни қабул қилмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:54"Унион" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:1 (матнли трансляция)  19 20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  2 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0

"Навбаҳор" марказий стадиони 22 минг ўриндиқли бўлди Янгиликлар

"Навбаҳор" марказий стадиони 22 минг ўриндиқли бўлди

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган - “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, Универсиада мусобақалари ёш спортчиларимиз учун том маънода маҳорат ва чиниқиш мактаби вазифасини ўтамоқда.
“Баркамол авлод” спорт мусобақаларига 2014 йилда Наманган вилояти мезбонлик қилади.

Айни кунларда ёшларимизнинг юксак спорт чўққиларини забт этиш йўлидаги муҳим босқичлардан бири бўлган “Баркамол авлод” мусобақаларининг юқори савияда ўтишини таъминлашга қаратилган тайёргарлик ишлари, жумладан, мавжуд спорт иншоотларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва янгиларини қуриш борасидаги ишлар қизғин давом этмоқда. Ушбу нуфузли тадбирнинг тантанали маросимлари “Навбаҳор” марказий стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Президентимизнинг 2011 йил 19 январдаги “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида “Навбаҳор” стадионида амалга оширилаётган кенг кўламли реконструкция ишлари натижасида бугун мазкур мажмуа янада кўркам ва замонавий қиёфа касб этмоқда. Марказий дарвозадан кираверишда икки томондан юқорилаб борган зиналар гўё меҳмонларга қучоқ очаётгандек. Мажмуанинг асосий объекти - майдон тўрт фаслда ҳам кўм-кўк яшнаб турадиган майса билан қопланган.

Спортчилар, ҳакамлар, мураббийлар ва маъмурият учун мўлжалланган хоналар, анжуманлар залида барча қулайликлар яратилган. Муҳандислик таъминоти талабларига кўра, йигирма икки минг томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар пастки ва юқори қаватларга бўлинган. Ногиронлар учун ҳам алоҳида сектор ажратилган.

Замонавий технологиялар билан жиҳозланган тўртта ёритиш минораси стадионнинг тунда ҳам кундузгидай чароғон бўлишини таъминлайди. Видео табло, замонавий аудиосистема мосламалари ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланган шарҳловчилар хонаси мухлисларни зарур маълумотлар билан тезкор равишда хабардор қилиб бориш, ўйинларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш, теле ва радио трансляция сифатини оширишга хизмат қилади.

Маъмурий бинода оммавий ахборот воситалари ходимлари учун кенг ва шинам хоналар ажратилиб, замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан таъминланган.

Айни пайтда маъмурий бинода пардозлаш, электромонтаж, сантехника, ҳаво алмаштириш, паст кучланишли электр манбаси тармоқларини тортиш ва жиҳозлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

- “Баркамол авлод” мусобақалари дастурига киритилган спорт турлари бўйича иншоотлар, иштирокчилар жойлаштириладиган меҳмонхона ва ётоқхоналар ҳамда бошқа ижтимоий-маиший объектларни тайёрлаш бўйича ҳам қатъий жадвал асосида иш олиб борилаётир, - дейди Наманган вилояти ҳокимлигининг ягона буюртмачи инжиниринг компанияси мутахассиси Ривожиддин Эгамбердиев. - Бу борада тендер қиймати 25 миллиард 738 миллион сўмликдан зиёд қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Мусобақалар ташкил этиладиган “Дўстлик” теннис корти, “Паҳлавон”, “Баркамол авлод” спорт мажмуалари, Наманган давлат университети, Наманган муҳандислик-педагогика, Наманган муҳандислик технология институтлари, Олимпия захиралари, тиббиёт, санъат коллежлари, хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ётоқхона ва спорт заллари, Олий спорт маҳорати мактаби иншоотларида кенг кўламдаги таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Наманганда “Баркамол авлод - 2014” мусобақаларини ҳар жиҳатдан юксак савияда ўтказиш учун тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика