UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  2 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  2 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  27 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  5 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  2 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  2 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  13 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   1 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  8 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  10 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  64

"Навбаҳор" жамоаси аъзолари "Суғдиёна" билан учрашувдан олдин "Афсоналар водийсида"да тадбир ташкил қилди Янгиликлар

"Навбаҳор" жамоаси аъзолари "Суғдиёна" билан учрашувдан олдин "Афсоналар водийсида"да тадбир ташкил қилди

"Навбаҳор" жамоаси аъзоларининг "Суғдиёна" билан учрашувдан олдин кайфиятлари аъло даражада.

Кеча "Навбаҳор" жамоаси раҳбарияти томонидан ўзига ҳос банкет уюштирилди. Унда жамоа аъзолари, мураббийлар Наманган шаҳрида жойлашган "Афсоналар водийси"га ташриф буюришди. Қуйида байрамона тарзда ўтган тадбирдан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, "лочинлар" навбатдаги учрашувни ўз майдонида Улуғбек Бақоев бошчилигидаги "Суғдиёна"га қарши ўтказади. 

 










Тадбир якунлангач "Навбаҳор" сардори Азим Аҳмедов таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Бундай тадбирдан таассурот ва ҳиссиётлар фақат ажойиб бўлади. Жамоа билан шаҳримиздаги "Афсоналар водийси"да сайр қилдик ва ҳордиқ чиқардик. Кайфиятимиз аъло даражада. Худди шу руҳият охиригача биз билан бирга бўлишини тилаб қоламан. "Суғдиёна" билан учрашувдан олдин мазкур тадбир янада куч ва ишонч бериши шубҳасиз. Жиззах жамоаси билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Улар ҳам ўзига яраша кучли ва муаммо туғдира олади. Ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишни истаймиз",- дейди Азим Аҳмедов.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика