"Навбаҳор" ҳозирча Байрамов бошчилигида йиғин ўтказмоқда

Narzulla Saydullayev
26 дек 2013, 15:00
Наманганликлар тайёргарликнинг биринчи қисмини айни пайтда ўз қароргоҳида ўтказмоқда.
Бош мураббий масаласи ҳозирча очиқ турибди. Машғулотларни Мустафо Байрамов ўтказмоқда.

Шаҳардаги "Навбаҳор-Умид" футбол мактабининг сунъий қопламали стадионида кунига бир маҳалдан машғулот олиб борилмоқда.

Таркибга янги келиб қўшилган футболчиларнинг аксарияти маҳаллий ёшлардир. Шунингдек "Сўғдиёна"дан Аюбхон Нўъмонов келган.

"Лочинлар"нинг мазкур йиғини 29 декабарга қадар давом этиши режалаштирилган. Шу куни футболчилар икки таркибга бўлинган холда ўзаро ўйин ташкил этади.   

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›