“Навбаҳор” бугун Сербия клуби билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
1 фев 2020, 09:26
Айни пайтда ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Белек шаҳрида ўтказаётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур йиғин доирасидаги иккинчи назорат-синов баҳсини бугун Сербиянинг “Рад” (Белград) клубига қарши ўтказади.

Мазкур жамоа Сербия Суперлигаси вакили ҳисобланади.

“Навбаҳор” – “Рад” клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бугун Анталия шаҳрида Тошкент вақти билан 19:30 бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги илк назорат баҳсини Андрей Канчельскис шогирдлари Туркманистоннинг “Ахал” жамоасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.



“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›