"Навбаҳор": Аюпов билан хайрлашилди

Narzulla Saydullayev
17 фев 2016, 07:57
Жамоамиз йиғинларида шу вақтгача қатнашиб келган ҳужумчи Тимур Аюпов бугун "лочинлар" билан хайрлашди.

Айрим сабабларга кўра Аюпов фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттирмайдиган бўлди. "Навбаҳор" футбол клуби футболчининг келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаб қолади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Рашид Ғофуров шогирдлари Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказади. Ушбу беллашув соат 11.00 да бошланиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›