Навас: "Манчестер Сити" "Челси"га қарши баҳсда 3 очко учун ўйнайди"

Aslanov Jasurbek
14 апр 2016, 18:24
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Хесус Наваснинг сўзларига кўра, "шаҳарликлар" "Челси"га қарши Премьер-лиганинг 34-тур учрашувида ғалаба учун майдонга тушади.

"Биз ҳар бир учрашувда уч очко учун ҳаракат қилишимиз лозим. Сўнгги турларни яхши ўтказдик, аммо ғалаба қозонишда давом этишимиз шарт. Футболчилар ўзига ишонмоқда ва биз биргаликда мақсадимизга интиляпмиз. "Челси" - хавфли рақиб. Шанба кунги баҳс мавсумнинг бу босқичидаги энг оғирларидан бири бўлади ва хато қилиш учун ҳақққимиз бўлмайди.

Доимо мураббийимизни қўллаб келганмиз. У ҳар куни катта хажмдаги ишни бажаради ва яхши натижаларга муносиб. Мануэль Пеллегрини - талабчан мураббий ва у доимо футболчилардан ўзининг юқори даражасида бўлишини истайди" - дейди Навас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›