

Коста-Рикалик посбон 2014-2019 йиллар давомида "Реал"да ўйнаган ва шундан кейин ПСЖга кўчиб ўтганди.
"Жамоамга ёрдам бера олганимдан хурсандман. Узоқ йиллар давомида "Реал"да ўйнаб, совринлар ютганман. Мен ушбу клубга ва унинг мухлисларига алоқадорман.
Аммо бу бошқа тарих. Эндиликда бор эътиборимни ПСЖга қаратганман", - деди Навас.



