Насимов 67 дақиқа ўйнади, "Нефтчи" ғолиб бўлди

Narzulla Saydullayev
25 мар 2014
Кеча Озарбойжон премьер лигаси 27-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Баҳодир Насимов тўп тепаётган "Нефтчи" ўз сафарда "Реван"га қарши майдонга тушди. Учрашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Насимов ўйиннинг 61-дақиқасида алмаштирилди.

"Нефтчи" айни пайтда 48 очко билан мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. Жамоа 29 март куни Озарбойжон премьер-лигаси доирасида "Хазар Ленкорань" билан ўйнайди.

"Реван" - "Нефтчи" 0:1
Голлар:
Қурбонов 10
Четлатиш: Балоког 70 ("Реван")

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia