"Насаф"нинг 1000-голи муаллифи - Илҳом Шомуродов!

Narzulla Saydullayev
25 сен 2015, 18:47
Қаршининг "Насаф" клуби олий лигада 1000-голини "Навбаҳор" дарвозасига киритди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, қаршиликларнинг 1000 - юбилей голига жамоа ҳужумчиси Илҳом Шомуродов муаллифлик қилди.

"Аждарлар" 1997 йилдан бери мунтазам равишда олий лигада ўйнаб келишмоқда. Жамоа 550та ўйиннинг 307тасида ғолиб чиққан. 104 бор дуранг ўйнаб 139 марта имкониятни бой бериб қўйган. 1000та тўп киритиб ўз дарвозасидан 636та тўп олиб чиққан. 

Маълумот учун, ҳозирга қадар олий лигада учта клуб 1000тадан ортиқ гол урган. Булар "Пахтакор" (1606), "Нефтчи" (1485) ва "Навбаҳор" (1227).




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›