

"Насаф" ярим ҳимоячиси Суҳроб Нуруллоев фаолиятини Тошкентда давом эттириши мумкин. Нарзулла Сайдуллаевнинг хабар беришича, футболчи иккинчи даврани "Бунёдкор"да ўтказиши мумкин.
Маълумот учун, 27 ёшли футболчи жорий мавсум "аждарлар" сафида 12 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 тадан гол ва ассист бор.



