UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  5 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  10 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

"Насаф": “Suhaim bin Hamad Stadium”да илк машғулот Янгиликлар

"Насаф": “Suhaim bin Hamad Stadium”да илк машғулот

Футболчиларимиз кеча “Ал Жаиш” жамоасига қарши учрашув ўтказиладиган “Suhaim bin Hamad Stadium”да машғулот ўтказишди.

11 минг томошабинга мўлжалланган ушбу стадион Қатар Спорт клуби жамоасига тегишли. Ўйин олди расмий машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун очиқ бўлди. Фурсатдан фойдаланиб “Alkass” телеканали мухбирлари жамоамизнинг етакчи ярим ҳимоячиси Мақсуд Каримовдан эртанги ўйин ҳақида қисқача интервью олишди. Машғулот аввалида жамоа бош мураббий футболчиларига эртанги ўйиннинг аҳамиятини яна бир бор уқтириб, йилнинг илк расмий ўйинида уларга юртимиз шарафини ҳимоя қилишлари учун бор кучлари билан ҳаракат қилишлари лозимлигини таъкидлади.

Бир соатдан ортиқроқ давом этган машғулотлар давомида футболчилар мураббий томонидан юкланган вазифаларни сидқидилдан бажаришга интилишди.

Дарвоқе стадионида ОАВ ходимлари учун ҳам барча шароитлар муҳайё. Энг муҳими вай фай орқали интернетга уланиш борасида муаммо йўқ. Эртанги ўйин клубимизнинг Твиттердаги расмий саҳифаси - @fcnasaf орқали матнли онлайн трансляция қилиш режалаштирилган.

Умид қиламизки, футболчиларимиз ҳам ушбу ўйинда чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этиб, минглаб ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд этишади.

Азиз НУРИЙ,
Доҳа, Қатар.

Ўйин олди машғулотлардан фотожамланмани қуйидаги манзилда томоша қилишнгиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика