"Насаф": Шохруҳ совринни гол билан нишонлади

2 июн 2015, 06:10
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва championat.asia сайти томонидан ташкил этиб келинаётган “Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи” совринига апрел ойида жамоамиз ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев лойиқ кўрилганди.

“Насаф” – “Сўғдиёна” учрашуви арафасида ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси раҳбари Ноил Лутфулин ярим ҳимоячимизга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган совринни топширди. Қувонарли томони, айнан ушбу учрашувнинг 32-дақиқасида Шоҳруҳ ўйинда ҳисобни очиб, совринни ажойиб тарзда нишонлади.


Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›