"Насаф": Сардор Нуровни табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
2 июн 2016
Бугун “Насаф” ПФК матбуот хизмати ходими, фотографи Сардор Нуровнинг таваллуд айёми куни. Сардоржон бугун 22 ёшга тўлди.

“Насаф” ПФКнинг футбол учрашувларидан ташқари ҳеч бир тадбири ушбу ходимимиз иштирокисиз бўлмайди. Сардор Нуров клубимизнинг ҳар тадбирида ҳамиша ҳозиру-нозир бўлади.
 
Унинг саи-ҳаракатлари ва меҳнати эвазига клубимизнинг ҳар куни тарих саҳифаларидан жой олишида муҳим ўрин тутади. Ёш ва ғайратли ходимимиз олган суратлар клубимиз қошида ташкил этилган музей экспонатларида ҳамда мамлакатимизда нашр этиладиган ОАВларида ҳам жой олган ва олмоқда.
 
“Насаф” ПФК раҳбарияти, футболчилари, мураббийлари ва барча ходимлари номидан Сардоржонни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Унга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бах-саодат тилаймиз. Унинг барча орзу-истаклари рўёбга чиқишига тилакдошмиз!
 
Сардоржон туғилган кунингиз муборак бўлсин!


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcnasaf.uz