UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  2 20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  102 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  19 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4

"Насаф" ПФК мухлислари йиғилиши тўғрисида ҳисобот Янгиликлар

"Насаф" ПФК мухлислари йиғилиши тўғрисида ҳисобот

Аввал хабар берганимиздек, кеча "Насаф" футбол клуби фаол мухлислари йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда мухлислар клуби фаолиятига оид бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишни мухлислар клуби жонкуярлари Ўктам Ўзоқов, Зиёдулла Сафаров, Салоҳиддин Самадовлар бошқариб боришди. Шунингдек йиғилишда “Насаф” ПФК матбуот хизмати раҳбари Азиз Нуров ҳам ҳозир бўлди

Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

1. “Насаф” мухлислар клубининг 2013 йилги мавсумдаги фаолияти ҳақида ҳисобот.
2. Мухлислар клубининг янги 2014 йилги мавсумдаги режалари ҳақида.
3. voha.uz – футбол мухлислари сайтини қўллаб-қуватлаш ва сайт фаолиятини янада ривожлантириш ҳақида
3. Яқин кунларда ўтказиладиган тадбирлар ҳақида.

Йиғилишда "Насаф" мухлислар етакчиси Ўктам Узоқов 2013-йилда қилинган ишлар ҳақида ҳисобот берди.

Қуйида ана шу ҳисоботдан қисқача иқтибос келтирамиз: "Якунланган мавсумни яхши ўтказдик. Чемпионат бошида "Насаф" жамоамизни кучли 10 ликка кирса ҳам катта гап деб, ўзича фикр билдирганлар бўлди. Бироқ Бердиев жамоаси чемпионат охиригача чемпионлик учун курашди. Ўзбек клублари мухлислари бўйича ҳам биз кучли 3 таликдамиз. Жорий мавсумдаги режалаларимизни тўлиқ амалга оширдик. Бу йилги мавсумда қатор тадбирларни амалга оширдикки, бу мухлислар учун ҳам, жамоамиз футболчилари учун жуда қизиқарли бўлди, жумладан биз жамоамизнинг ҳар бир  уй ўйинларида, ўтган учрашувда ўзини кўрсатган яхши ўйинчиларни мухлислар клуби томонидан тақдирлаб бордик. Бундан ташқари мухлислар ўртасида ҳам бир қанча викториналар ташкил этилиб, уларга махсус совғалар улашдик. Бунақа тадбирлар қатори насиб этса янги мавсумда янада кўпаяди. “Насаф” футбол клубига бўлган эътироф ва ишонч ошиб бормоқда, буни келгусида “Насаф” футбол клуби раҳбарлари билан ҳамкорликда янада ривожлантириш тўғрисида режалар тузаяпмиз. Фурсатдан фойдаланиб, бу йилги мавсумда жамоамизни биз билан елкама елка туриб чин дилдан мададкор бўлган барча мухлисларга каттадан – катта раҳматлар айтаман”, - дейди Ўктам Узоқов.

Шундан сўнг мухлислик маданияти ҳақида сўз борди. Аммо орамизда мухлислик маданиятига риоя қилмайдиган мухлислар ҳам учраб турибди, биз янги мавсумда ана шундай мухлисларни тартибга чақириб, улар билан махсус ишлар олиб бориш режамизда бор. Жорий йилдан бошлаб, клубимизга хотин-қизлар ҳам аъзо бўлишни бошлашди, келажакда аъзоларимиз орасида оилавий мухлислар ҳам кўпайишига ажабланмайман, клуб раҳбарлари шундай мухлислар учун стадионда алоҳида секторлар ташкил этишмоқда,  шундай экан мухлислар маданиятини футболдек катта спектаклни стадионда бевосита томоша қилиб, чиройли ҳордиқ чиқариш даражасига чиқаришимиз керак, токи бизга ҳамма ҳавас қилишсин.Ўктам Узоқов сўзида давом этар экан 2014-йилда қилинадиган ишлар клуб режаси ҳақида ҳам йиғилиш иштирокчиларига маълумот бериб ўтди. "Янги бошланажак мавсумга клубимизга аъзо бўлишни истаганлар 16-декабр душанба кунидан бошлаб, бизга мурожаат қилишлари мумкин. Биз фақат фидойи юрагида ўти бор ва  фақат "Насаф" дейдиган мухлисларни саралаб олишни режалаштирмоқдамиз ва бизнинг асосий мақсадимиз мухлислик маданиятини янада шакллантириш. . Шулардан бири шаҳримизда қолаверса вилоятимизда  фолият юритаётган ўқув юртларида ҳам мухлислар клублари ташкил қилиш ниятимиз бор. Бунақа клублар келгусида албатта кўпаяди ва уларнинг етакчилари орқали уларнинг фаолияти бошқариб борилади. Улар орқали футболга, асосан клубимизга бўлган ишонч ва яқинликни пайдо қилиш қилиш ниятимиз бор. “Насаф” футбол клубини эндиликда нафақат мамлактимизда балки қитъамизда, қолаверса бошқа хорижий юртларда ҳам билишади. Буни бизга бўлаётган мурожаатларидан билиб турибмиз. Демак, бизда ва футбол клубимизда имкониятлар жуда катта, “Насаф” доимо олдинга юришда давом этмоқда, бу хайрли ишда биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшишдек бахтга муяссар бўлаётганимиздан миннатдормиз. Келаётган мавсумда биз "Насаф" нинг фаол мухлисларига махсус футболкалар тайёрламоқдамиз ва у футболкалар эгаларига стадионга бепул кириш ҳуқуқини беради. Яъни ўша махсус футболкани кийган мухлисдан стадионга кириш учун билет талаб қилинмайди. Бунақа футболкалар сотувга ҳам чиқарилмайди ва махсус белги билан фаол мухлисларга тақдим этилади."

Йиғилишда мухлислар клуби жонкуярларидан Зиёдулла Сафаров ўз фикларини билдирди, жумладан: “Энди мухлисларимиз учун алоҳида voha.uz веб сайти фаолият юритмоқда бу сайт орқали футбол клубимиз ҳаёти ва биз мухлислар клубининг ишлари ҳақида бутун жаҳон ўқиб билмоқда, ушбу сайтни жамоатчилик ва шахсий жонбозлиги эвазига юритишда вақтини аямаётган дўстларимизга барча мухлисларимиз томонидан ташаккурлар изҳор этаман. Биз мухлислар сайтимиз фаолиятини янада ривожлантириш уни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида ҳам изланишлар олиб бораяпмиз ва бу мақсадга ҳам албатта эришамиз. Сайтимиз орқали янги мавсумда мухлисларимиз учун бир қанча тадбирларни ташкил қилиш режамизда бор, умид қиламанки бу тадбирлар орқали мухлисларимизни жамоамизга бўлган ишончи ва яқинлашувини ривожлантиришга эришамиз”, - дейди Зиёдулла Сафаров.

Шунингдек йиғилишда янги йил байрами олдидан мухлислар ва жамоа футболчилари ҳамда мураббийлар билан бир пиёла чой устида дўстона ўзаро суҳбат уюштириш ҳақида келишиб олинди ва бу тадбирни ташкил қилиш ва ўтказиш учун маъсул кишилар сайлаб олинди.

Йиғилишда мухлислар клубининг аъзолари ҳам сўзга чиқишди ва ўзларининг  таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашишди, шулардан бири Аброр Хуррамов: - "Биз мамлакатимизда фаолият юритаётган барча мухлислар клублари билан яхши алоқадамиз. Улар билан суҳбатлашиб турамиз, ўзаро тажриба алмашамиз, фикрларимиз билан ўртоқлашамиз. Ушбу дўстона алоқаларни янги 2014 йилги мавсумда ҳам давом эттирсак. Ўтган мавсумда жамоа мураббийи Рўзиқул Бердиев ўзининг саи ҳаракатлари эвазига биз мухлисларда жамоамизга бўлган ишонч ва умидни қайта пайдо қилди, у кишига бу ҳаракатлари учун учун ташаккур билдирамиз. Албатта, олдимизда мамлакатимиз миллий чемпионати олдидан ОЧЛ плей офф учрашувлари кутиб турибди. Ҳозир биз фаол мухлислар билан жамоамизни сафарда бўладиган ана шу учрашувларда ҳам қўллаб-қувватлаш режаларини тузаяпмиз. Умид қиламанки жамоамиз бор маҳорати ва кучини намойиш қилиб, ана шу қитъамизнинг нуфузли мусобақасининг тўлиқ иштирокчисига айланишга ҳаракат қилади”.

Йиғилиш расман якунига еткандан сўнг ҳам дўстона суҳбат узоқ давом этди. Иштирокчилар  бундай йиғинларни тез-тез ўтказиб туриш фойдадан ҳоли бўлмаслигини ҳам таъкидлашди.

Улуғбек Яҳёев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика