UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48"Челси" 2012 йилдан бери илк маротаба, ўз тарихида эса учинчи маротаба ЕЧЛ финалида ўйнайди  1 08:21Тухель кетма-кет иккинчи йили ЕЧЛ финалига чиқди  7 08:00Суперлига. Бугун "Пахтакор" Яйпанда, АГМК Термизда меҳмон  15 07:48Вернер ноябрь ойидан буён илк маротаба Чемпионлар лигасида гол урди - бўш дарвозага  5 07:28УЕФА Суперлигани рад этмаган клубларни икки йилга еврокубоклардан четлатмоқчи  14 07:11Томас Тухель "Реал"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  24 05:20ЕЧЛ 1/2 финал. "Челси" - "Реал Мадрид" 2:0  4 02:50Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман"  89 02:08ПСЖ Орьени ортга қайтармоқчи  15 01:59ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда   471 01:41Моуринью "Рома"га биринчи трансфер нишони кимлигини маълум қилди  15 01:20Касильясда яна соғлиқ билан боғлиқ муаммо юзага келди  4 00:59Беларусь Кубоги. "Шахтёр" ярим финалда тўхтади, БАТЭ ва Умаров финалга чиқди!   2 00:42Месси жаримага тортилиши мумкин  7 00:18Хави "Ал Садд"да қолади (AS)  0

"Пахтакор" Қаршида "камбэк" амалга оширди Янгиликлар

"Пахтакор" Қаршида "камбэк" амалга оширди

Теглар :  насафПахтакор
Суперлиганинг 1-туриданг ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


НАСАФ – ПАХТАКОР 2:3
10 март 2021 йил. Қарши. "Марказий" стадион. 18:30 (Спорт тв LIVE)
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Ҳусниддин Шодмонов, Илья Илин
Назоратчи: Марат Исмоилов
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчи: Фарҳод Абдуллаев
Оператор: Шохруз Хўжаев
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов
Гол: 35 -Шоҳмалик Комилов 1:0, 61 -Шокир Йўлдошев 2:0, 71-  Сардор Рашидов 2:1,  80 - Акмал Мозговой (автогол), 87 - ИброҳимҲалил Йўлдошев 2:3

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 14.Шокир Йўлдошев, 15.Жўрабек Маннонов, 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 50.Шоҳмалик Комилов (20.Сухроб Нуруллоев, 80), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев,  25.Муҳриддин Зоиров, 70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 71. Жасур Жумаев.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Хожиакбар Алижонов (6.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 69), 5.Анзур Исмоилов, 7.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев (18.Ҳожимат Эркинов, 46), 9.Эрен Дердийок, 10.Драган Черан (19.Шароф Муҳитдинов, 66), 11.Егор Кримец, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фаррух Сайфиев.
Захира: 25.Элдорбек Суюнов,  14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 17.Шерзод Темиров,  23.Шерзод Аъзамов.

Огоҳлантириш: Аброр Исмоилов - 22, Драган Черан - 40, Егор Кримец- 48,  Шоҳмалик Комилов - 74, Жўрабек Маннонов -83


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

89. Ўзгариш: Зоиров Шокир Йўлдошевни алиштириди

Йўлдошев Собирхўжаев билан ажойиб ҳужум ташкил этди ва  ИброҳимҲалил Йўлдошев ҳисобни ўзгартимоқда



87. ГОООООООООЛ. ИброҳимҲалил Йўлдошев ҳисобни 2:3 га келтирмоқда

83. Огоҳлантириш: Жўрабек Маннонов огоҳлантирилди


80. ГООООООООЛ. Мозговой ўзининг дарвозасига тўпни жойлаб қўйди

80. Ўзгариш: Шоҳмалик Комиловнинг ўрнига Сухроб Нуруллоев тушди

77. ЗАРБАААААА. Ҳожиматнинг зарбасини Неъматов қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди

77. ЗАРБАААА. Алиқулов бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба йўллади, бироқ сал ноаниқ

76. УХХХХХХХ. Иброҳимҳалил Йўлдошев сал қолса, ўз дарвозасига уриб қўйиши мумкин эди

74. Огоҳлантириш: Комилов огоҳлантирилди


71. ГОООООООООООЛ. Рашидов пеналтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни қисқартирди

70. ПEНАЛТИ... Собирхўжаев жарима майдончасини ичида йиқитилди.

69. Ўзгариш: Алижоновнинг ўрнига Йўлдошев майдонга тушди

67. ЗАРБАААААЛАР. Мезбонлар иккинчи голдан сўнг руҳланиб, бирин кетин ажойиб зарбалар йўллашди, бу сафар Санжар жамоасининг жонига оро кирди

66. Ўзгариш: Шароф Муҳиддиновнинг ўрнига Драган Черан майдонга тушди

66. ЗАРБААААА. Марконинг узоқдан йўллаган зарбасини Қувватов қийинчилик билан қайтарди

Марко тепган тўпни Қувватов бартараф этди аммо тўп Йўлдошевга бориб тушди. Йўлдошев эса Қувватовни доғда қолдирди


61. ГООООООООООЛ. Шокир Йўлдошев ҳисоби 2:0 га келтирмоқда

58. УХХХХХХ. НОРЧАEEEEВ! Мезбонлар ҳужумчиси жаримага кириб зарба йўллади, Қувватов эса тўпни қайтариб юборди.

57. ЗАРБА. Жаримадан узатилган тўпга Шокир Йўлдошев боши билан зарба йўллади, бироқ секин чиққан зарбани меҳмонлар дарвозабони қийинчиликсиз ушлаб олди

52. ЗАРБА. Бурчакдан узатилган тўп ҳимоячиларга тегиб Алижоновга бориб тушди, "Шер"ларнинг ҳимоячисини зарбаси анча ноаниқ

48. Огоҳлантириш: Меҳмонлар сардори Егор Кримец огоҳлантирилди

46. Ўзгариш: Азиз Турғунбоевнинг ўрнига Ҳожимат Эркинов майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. ЗАРБА. Сардор Собирхўжаевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берди

44. ЗАРБАААА. Акмал Мозговой узоқдан кучли ва аниқ зарба йўллади, Санжар тўпни ушлашга муваффақт бўлди

40. Огоҳлантириш: Черан ҳакамнинг қарорига норози бўлиб, унга қаттиқ гапирди ва ҳакам иккиланмасдан сариқ карточка кўрсатди

"Насаф" футболчиларининг қисқа паслар ёдамида ташкил қилган ҳужумини Шоҳмалик Комилов гол билан якунлади


35. ГООООООООООООЛ. Шоҳмалик Комилов ҳисобни очмоқда



31. Марказий ўзин ҳақиқатдан ҳам курашларга бой бўлмоқда. Майдонда ҳар икки жамоа вакилларидан биттадан футболчи ётибди.

29. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ? ЧEРАААААН!!! Сербияликнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси, ҳимоячиларга тегди ва бурчакка чиқиб кетди



26. ЗАРБА. Станович узоқдан кучли зарба йўллади, бироқ ҳозирча сербияликнинг зарбасига аниқлик етишмади

25. ЗАРБА. Сардор Рашидовдан навбатдаги зарба, бироқ ноаниқ.


22. ЗАРБАААА. "Насаф" футболчилари рақиб жарима майдончаси ичида бир нечта яхши имкониятлар бўлди. Бироқ барчаси ҳозирча бефойда

22. Огоҳлантириш: "Пахтакор"дан Аброр Исмоилов огоҳлантирилди

15. ЯХШИ ИМКОНИЯТ. Алижонов қанотдан тўпни Рашидовга узатди, Сардор эса боши билан тўпни Турғунбоевга ташлаб берди, бироқ мезбонлар ҳимоячилари яхши ҳаракат қилиб қайтариб юборишди



13. ЗАРБААААА. Мезбонлар учрашувдаги илк бурчак зарбасини амалга оширди. Норчаев боши билан зарба йўллади, Қувватов эса тўпни ушлаб олишга эришди

10. ЗАРБААААА. Сардор Рашидов жаримадан кучли зарба йўллади, бироқ тўп устунга тегиб қайтди

9. Жамоалар учрашувнинг илк дақиқаларида бир бирларини ўрганиш билан банд бўлишмоқда. Ҳозирча ҳеч бир жамоа хавфли ҳужум ташкил қилмади

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

+67   
10 мар 20:26:12
ПАХТАКОРЧИ
BERLUSKONI фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насафни ёш болакайлари Пахтакорни қарияларига "МАСТЕР КЛАСС" ўтвотти-ю... Яшавор Насаф бўшашма. Тошкентда ҳам мухлисларинг бор шуни унутма!
БАРАКАЛЛА "ШЕРЛАР"! МАНА БУНИ МАСТЕР КЛАСС ДЕЙДИ!!!
+52   
10 мар 20:26:13
ПАХТАКОРЧИ
"Пахтакор" ҳар ҳил ортиқча гапларга чиройли ўйин ва чиройли ғалаба билан жавоб берди ва нуқта қўйди! БАРАКАЛЛА "ШЕРЛАР"!
+49   
10 мар 20:18:46
PaNdA6314
HAVASKOR JURNALIST фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Paxtakor vs Metallurg 0:2ni 3:2 bilan tugagan. Nasaf vs Paxtakor 2:0ni 2:3 bo'ldi. Bu tasodif(mi)?...
Nima disalarinam paxtakor n1
+45   
10 мар 20:28:07
Nasaf_Chelsi
Paxtakorni muhlislarini tabriklayman galaba bilan
Jamoamizga esa shunday òyin uchun rahmat
Shunday jamoamiz borligidan faxrlanaman
+45   
10 мар 20:18:32
Fazliddin Usmonov
BERLUSKONI фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насафни ёш болакайлари Пахтакорни қарияларига "МАСТЕР КЛАСС" ўтвотти-ю... Яшавор Насаф бўшашма. Тошкентда ҳам мухлисларинг бор шуни унутма!
Master klasni ko'rdingmi. Jimgina o'tir qisib.
+43   
10 мар 20:16:45
Toshkent_Chorsu
Не долго музыка играла. Tak chto oldindan karillamalarin. Klass baribir Klass. Tan ollarin Paxtakor QIROL !!
+42   
10 мар 20:17:08
ОЙБОТ
BERLUSKONI фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Давай Насаф, Пахтани тит-питини чиқар! Кўраси кўрага, чигитини чигитга, ғўзапоясинини тандирга солиб ёқиворгин. Бир Қашқадарёча "ТАНДИР" еяйлик...
Ha, bir tandir yeb o‘lgin.. KOMBEK SUPER!! 2-3 PAHTAKOR OLG‘A!! HAQIQIY ___ekansan molpam..
+41   
10 мар 20:29:05
шеркор
насаф галабасига анча эрта ишониб куйди. ягона хатоси пахтакор бн уйнаётганини унутгани булди.
+41   
10 мар 20:19:00
Uzbek
BERLUSKONI фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насафни ёш болакайлари Пахтакорни қарияларига "МАСТЕР КЛАСС" ўтвотти-ю... Яшавор Насаф бўшашма. Тошкентда ҳам мухлисларинг бор шуни унутма!
Мастер класс утвоттими йуге Пахтакор утвоттими Насафми
+37   
10 мар 20:26:53
PAKO XENTO
Suvni kurmasdan Etikni yechishni oqibati
+33   
10 мар 19:15:42
Neftchi Fergana uzb
Рузикул Бердиев узбда энг яхши мураббий!
+32   
10 мар 20:28:47
Shodlik
Nasaaaaaaaaaaaaf nima bo'ldi (2:3) futbol 90 minut esiladan chiqarmela Paxtakor muxlislarini chiroyli kombek bilan tabrikliman
+32   
10 мар 20:16:59
Boburshoh Teshayev
Katta gapirish kerak emas edi nasafchilar va nasafchi niqobidagi ayrimlar Paxtakor jimgina ishini qilib ketdi
+30   
10 мар 20:15:37
Boburshoh Teshayev
Paxtakor Qarahida Nasafni zo’rladi qo’pol gaorishga majbur qildilaring antipaxtakorchilar jimgina chidalaring endi
+26   
10 мар 20:26:57
Боян 5
Оле , Оле Оле оле ))))
ПАХТАКОР ЧЕМПИОН )))))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика