"Насаф" - "Нефтчи". Ўйиндан олдин мураббийлар фикрлари
01 мар 2018 19:04
Янгиликлар
"Насаф" - "Нефтчи". Ўйиндан олдин мураббийлар фикрлари
“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев стадион микс-зонасида ўз фикрларини билдирди.
- Мавсум муборак бўлсин! Биринчи ўринда икки жамоага ҳам омад тилайман. “Нефтчи” кўзлаган мақсадларига эришишига тилакдошман. Ўйлайманки, бугунги баҳс мухлисларга манзур бўлади. Баҳсда хар иккала жамоага ҳам омад керак бўлади. Ўйлайманки, икки жамоа ҳам фақат ғалаба учун ўйнайди, - дейди Рўзиқул Бердиев.

“Нефтчи” бош мураббийи Сергей Ковшов стадион микс-зонасида ўз фикрларини билдирди.
- Барчани футбол байрами билан табриклайман. Бугунги рақибимиз жуда жиддий ҳисобланади. Ўйин кескин кечади. Шу сабаб бугун жамоамиз фақат ғалаба учун ҳаракат қилади, - деди Сергей Ковшов.

Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар