Ёш посбонимиз Элдорбек Суюнов 2013 йилдан буён мунтазам мамлакат бош жамоасидан чақирув олиб келаётган бўлса, жамоамизнинг яна бир маҳоратли аъзоси, тезкор ҳимоячи Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам бу гал Миржалол Қосимов руйхатидан жой олди.
Миллий терма жамоа бош мураббийи 24 май куни Тошкентда бошланадиган йиғинга 30 нафар футболчини таклиф этган. Эслатиб ўтамиз, Уммонга қарши ўйинларнинг биринчиси 27 май куни Олмалиқ шаҳридаги стадионда бўлиб ўтса, иккинчи учрашув 29 май куни Тошкентдаги “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади.