UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  0 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  54 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  37 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   32 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  375 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3

"Насаф" ҳимоячиси Алибек Давронов қаерда?! Янгиликлар

"Насаф" ҳимоячиси Алибек Давронов қаерда?!

Бугун Суперлигада 13-тур беллашувларига старт берилади.

Чемпионлик учун жиддий кураш олиб бораётган жамоалардан бири "Насаф" таркибида 2 турдан бери марказий ҳимоячи Алибек Давронов кўриниш бермаяпти. 21 ёшли футболчи охирги марта 10-тур доирасида "Локомотив"га қарши кечган Қаршидаги ўйин (3:0)ни тўлиқ ўтказган эди. Шундан кейин "Сўғдиёна" (0:1) ва "Нефтчи" (1:0)га қарши беллашувларда қайдномадан ҳам ўрин олмади.

Хўш, Давронов қаерда? "Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Алибек шу кунларда Туркияда бўлиб турибди. Футболчи U-23 Осиё кубоги олдидан ҳам тўпиғидан жароҳат олган эди. Бугун Туркияда унинг жароҳатига сўнгги ташхис қўйилиши кутилмоқда. Айнан бугунги ташхисларга қараб ҳимоячининг яқин тақдири маълум бўлади. Алибекнинг Тимур Кападзе бошчилигидаги U-23 терма жамоамиз билан Париж олимпиадасида иштирок этиш ёки этмаслиги ҳам айнан Туркиядаги тиббий текширувлардан кейин маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Алибек Давронов жорий мавсум жароҳатлар сабаб Суперлигада бор йўғи 6та ўйин (1та гол) ўтказди, ОЧЛда эса 3та учрашувда майдонга тушди.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика