UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  1 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  0 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  0 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  3 17:02Ди Канио: "Леау майдонда сайр қиляпти"  0 16:33Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда  9 16:05"Барселона"да янги Месси пайдо бўлиши мумкин  7 15:37Ўзбекистон U-15 терма жамоаси РФА U-16 билан дуранг ўйнади  0 15:15Эшитдик-да! "Манчестер Сити" "Ланс"дан яна бир футболчи сотиб олмоқчи  0 14:47Эрон ФИФАдан ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчиришни сўрамоқда  7 14:19"Барселона"да Хулиан Альварес эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирилди  0 13:51Карло Анчелотти: "Реал"дан кейин бошқа клубда ишлашни истамадим"  0 13:26"Арсенал" янги ҳужумчи топди  0

"Насаф" ҳам Бундеслигадан ўрнак олмоқчи Янгиликлар

"Насаф" ҳам Бундеслигадан ўрнак олмоқчи

Суперлиганинг 2020 йилги мавсуми 4-тур учрашувлари 13-15 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Бутун жаҳонда коронавирус пандемияси сабабли барча футбол ўйинлари томошабинларсиз ўтказилмоқда. Жумладан Ўзбекистон Суперлигасида ҳам учрашувлар томошабинларсиз бўлиб ўтади. Бироқ сиз жамоамизнинг барча уй учрашувларида стадиондаги мухлисига айланишингиз мумкин. Қандай қилиб? Деган савол туғилиши табиий.

Бунга ёрқин мисол қилиб Германия Бундеслигаси ва бир қатор жаҳон футбол лигаларида пандемия туфайли мухлисларсиз бўлаётган учрашувларда ўз жамоаларини руҳий қўллаб қувватлаш учун мухлислар ўз суратларини мухлислар секторларига жойлаштириб фотомухлисга айланишмоқда ва жамоаларини ёлғизлатиб қўйишмаяпти. Биз ҳам жамоамизни қўллаб қувватлаш мақсадида мухлисларимиз учрашувларга ташриф буюра олмасаларда, ўз суратлари билан фотомухлисга айланиб жамоамизни қўллаб-қувватлаш ва уларга руҳан далда бўлишлари мумкин. Қўшимча маълумотлар учун маркетинг бўлими ходими Санжар Сайфиев ёки мухлислар билан ишловчи мутахассис Ўктам Узоқовларга мурожаат қилишингиз мумкин. Бу ҳақда "Насаф" клуби матбуот хизмати хабар берди.

С.Сайфиев 91 224 74 74
Ў.Узоқов 91 462 21 99

Фотосуратларингиз ҳар бир учрашувда мунтазам мухлислар секторига қўйиб борилади.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика