“Насаф” Андижонга етиб келди

Narzulla Saydullayev
1 авг 2015
2 август куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати 2-давра баҳсларига старт берилади.

16-тур беллашувини “Насаф” футболчилари сафарда “Андижон” жамоаси билан ўтказишади. 1 август куни эрта тонгда қаршилик футболчилар Андижонга етиб келишди ва шаҳардаги “Карвонсарой” меҳмонхонасига жойлашишди. Тушга яқин жамоамиз аъзолари ўйин ўтказиладиган “Соғлом авлод” стадионида машғулотлар ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Насаф” жамоалари учрашуви 2 август, якшанба куни соат 18:30 да бошланади.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcnasaf.uz