UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Нарвондан чиқа туриб, пастга қараш шарт эмас. Бошингиз айланиб кетади Янгиликлар

Нарвондан чиқа туриб, пастга қараш шарт эмас. Бошингиз айланиб кетади

Битта яхши фильм бор. Шуҳрат чўққисида, одамлар қуршовида қолган киши бир зум тўхтаб, мана шу одамлар ичидан унинг учун беминнат ёрдам берган кишини излай бошлайди.

Ўша киши дўстининг шуҳратидан олам-олам қувончга тўлиб, кўнгли тўқ ҳолда одамлар орасидан аллақачон ғойиб бўлганди. У ҳаётидаги муҳим миссияни бажарган инсон сифатида ўша шуҳрат исканжасида қолган дўстидан ҳам ўзини бахтлироқ ҳис қиларди.

Баъзида мураббийлар туғма етакчиларни кундузи чироқ ёқиб топа олишмайди. Айрим футболчилар мураббий томонидан сунъий улуғланадиган ҳолатлар кўп учраб туради. Бироқ бу самарали усул эмас. Сардорлик боғичини олиб берганингиз ва ҳар сафар кимнингдир ёни бўлишингиз, ҳали муваффақият дегани эмас. Бу ҳатто жамоа ичида майда гаплар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Етакчилик қобилияти футболчининг ўзида бўлмаса, қолгани бекор.

Агар жамоада шундай ўйинчи топилмаса, кучли мураббийларнинг ўзлари ўша ролни ўйнашга ҳаракат қилишади. Лобановский “Динамо”да қандай ўрин тутгани-ю, Фергини “Юнайтед” йигитлари қандай ҳурмат қилганини сиз жуда яхши биласиз.

Катта ғалабаларда майда деталлар бўлмайди. Бунда ҳамма бирдек ишлаши ва бир ёқадан бош чиқариши керак. Агар уқаловчи ўз ишини сидқидилдан қилмаса, футболчиларда муаммо келиб чиқиши, администратор ўз ишига пухта бўлмаса, бошқа кўнгилсизликлар пайдо бўлар балки. Қисқа муддатли турнирларда шунинг учун ҳам бутун жамоа бир оилага айланиб қолади. Тўғри, муваффақият қўлга киритилгач, одамлар массажчи-ю фаррош ҳақида ҳатто эсламайди ҳам. Аммо уларнинг ролини футболчилар жуда яхши билади.

Мен етакчилик қобилияти бор бир инсон билан кўп мулоқотда бўлганман. У Россияда ўйнайдими ёки терма жамоада — аҳамияти йўқ, қолган футболчилар доим уни тинглаган. Унинг бу қобилиятидан мураббийлар жамоада тартиб ўрнатишда ҳам фойдаланиб келишган. Бироқ шундай вазиятлар бўладики, мураббий ҳатто сезмай ҳам қолади. “Локомотив”да фаолият кўрсатадиган дўстим Маъмур ҳақида билсангиз керак, бир куни у твиттер саҳифасида яхши гап ёзиб қолди. Айтишича, чемпион бўлган “Локомотив” футболчилари мукофот пулларини олгач, клуб етакчиси доимги таклифни ўртага ташлайди: “шу даражага чиқишимизда меҳнат қилган оддий ишчиларни ҳам унутмайлик...” Бу таклиф футболчиларга ҳам маъқул, улар оладиган катта мукофот пулининг 20 ёки 30 улушидан бирини шундай чиқариб беради, йилда бир марта. Барча футболчилардан йиғилган пул эса яхши суммани ташкил қилади ва оддий ойликка ишлайдиган, бироқ кун-у тун шу футболчилар ортида меҳнат қиладиган кишилар ҳам хурсанд бўлиб қолади.

Бу каби ишларни кўп эшитганман. Бундай ишлар бутун жамоани бир оилага айлантиради, садоқатни, ўзаро ишончни мустаҳкамлайди. Кимларгадир қувонч улашади, яна кимлардир келаси мавсум икки ҳисса кўпроқ меҳнат қилади ва ҳоказо.

Айтайлик, катта турнирда зафар қучдингиз. Сизга берилган машинани бўлишнинг иложи йўқ. Бироқ 20—30 минг доллар қўлингизга тегса, чин дилдан 200—300 долларни чиқариб берасиз. Чунки бу мукофотингизнинг юздан бир улушигина. 25 кишининг шунча пули 5—6 минг долларни ташкил қилади. Нима демоқчиман, муваффақият атрофида меҳнат қилган ва доим футболчилар билан бирга бўлган ишчилар учун ёмон сумма эмас.

Ҳамма ҳам ундай қилмайди ва қилмасликка тўла ҳақи бор. Ўз навбатида ўша ишчилар ҳам футболчилардан ҳеч нарса кутмайди. Улар мусобақа давомида югуради, сув ташийди, музлаб қолган оёқларни иситишга уринади, хуллас, саломатлигингиз ҳақида қайғуради. Жамоа катта оилага айланиши учун ёки футболчилар жуда севадиган ирим учун ҳам лидерларнинг бўлгани балки яхшидир. Бу ким учундир хамир учидан патир, яна кимгадир эса бутун бошли нон дегани. Ўзбекистонлик футболчилар, мураббий буни яхши тушунади. Бу қойил қоларли иш.  

Худди шунинг аксини ҳам кўп эшитдик, ўзи мукофот олгани етмаганидек, бу менинг меҳнатим деб, қолганларнинг улушига кўз олайтирадиган одамларни дунё кўп кўрган. Гап ҳозир умуман бунда эмас, гап меҳнатга яраша рағбатда. Ва ишонтириб айтаманки, ўша рағбат бўлмаганида ҳам оддий персонал ҳеч нарса кутмайди, ишлашда давом этади. Чунки у футбол мухлиси, чунки бу унинг вазифаси ва шунга рози бўлиб, футболни танлаган. У футболчилар келтирган олам-олам қувончнинг ўзидан ҳам роҳат олиб яшаши мумкин. Бу худдики қор тагида қолиб бўлса-да йўлни тирбандликдан тозалаётдан ДАН ходими-ю, театрда сиз берган пальтони гардеробга беминнат осиб турадиган одамга ўхшайди.

Муаллиф :
Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика