"Наполи" Шакири учун курашга қўшилди

Alisher
27 июл 2021
"Ливерпуль" ҳужумчиси Жердан Шакирининг хизматларига "Наполи" қизиқиш билдирмоқда.

Неаполь жамоаси Швейцария терма жамоаси ўйинчиси учун "Лацио" билан рақобатга киришади.

Неаполликларнинг Шакирига қизиқишига Спалеттининг узоқ вақт Диего Демменинг хизматларидан фойдалана олмаслиги сабаб бўлди. Ярим ҳимоячи ярим йилга сафдан чиқди.

Италия клубларидан ташқари "Ливерпуль" футболчисига Европа Лигасининг сўнгги ғолиблари "Вильярреал" ва "Севилья" клублари қизиқиш билдирмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport