"Наполи" президенти: "Осимхен сотилмайди!"
08 фев 2023 14:57
Янгиликлар
"Наполи" президенти: "Осимхен сотилмайди!"
"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис Виктор Осимхен сотилмаслигини таъкидлади.

"Осимхен сотилмайди! Футболчиларимизга талаб юқори, аммо мен ҳеч кимни сотишга мажбур эмасман – қарзимиз йўқ", – деди Де Лаурентис.
Аввалроқ 24 ёшли ҳужумчига "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва ПСЖ клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Осимхен жорий мавсум "Наполи" сафида барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та тўп киритди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. У 16 та гол билан А Серияда тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар