UZ

"Наполи" президенти Алиссон трансфери ҳақида: "Ливерпуль" ва "Рома" эгаси битта одам деб шубҳаланардим" Янгиликлар

"Наполи" президенти Алиссон трансфери ҳақида: "Ливерпуль" ва "Рома" эгаси битта одам деб шубҳаланардим"

Теглар :  Алиссон
"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис дарвозабон Алиссоннинг "Рома"дан "Ливерпуль"га трансфери ҳақида гапираётиб, бу клубларнинг эгаси битта деб ўйлаши ҳақида айтди.

25 ёшли посбон 62,5 млн евро эвазига инглиз клубига ўтди. Яна 10 млн евро бонус сифатида тўланади. Бир йил олдин Муҳаммад Салоҳ ҳам "Рома"дан "Ливерпуль"га ўтган эди.

Икки клубнинг эгаси америкаликлар. Жеймс Палотта "Рома"ни бошқаради, Жон Генри эса "Ливерпуль"ни.

"Мен Алиссон учун "Рома"га 60 млн евро таклиф қилдим, аммо дарвозабонни бизга сотишмади. Кейин у "Ливерпуль"га ўтаётганини айтишди.

Доимо "Ливерпуль" ва "Рома" эгаси бир киши деб шубҳаланганман. Бир неча йил олдин бу ҳақида қушча қулоғимга пичирлаб кетган.

Бу ҳақиқат бўлса, унинг иккала жамоаси Чемпионлар лигасида иштирок этиши мумкин эмас" - дейди Де Лаурентис.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг