

Неаполликлар 28 ёшли италияликка клубдан кетиши мумкин бўлган Виктор Осимхеннинг эҳтимолий ўринбосари сифатида қарамоқда.
Белотти 2021/22 йилги мавсум "Торино" таркибида 20та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассист қайд этди.
Клуб президенти Урбано Кайро апрель ойи ўрталарида форвард ёзда жамоадан эркин агент мақомида кетишини хабар қилган эди.



