"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи

Sherzod Nurmatov
29 июл 2025, 20:25
Италия терма жамоаси аъзоси Федерико Кьеза А Серияга қайтишга яқин турибди.

"Наполи" вингерни "Ливерпул"дан 9 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан 1 мавсумга ижарага олмоқчи.

Кьеза ўтган йили "Ювентус"дан "Ливерпул"га 12 миллион эвазига ўтганди, бироқ "қизиллар" сафида бор-йўғи 14 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: mondonapoli.it