"Наполи" "Лилль" ҳимоячиси учун 25 миллион евро тўламоқчи

Alisher
19 июн 2020, 16:10
"Лилль" ҳимоячиси Габриэль тез орада "Наполи"га ўтади.

Бу ҳақда итальян матбуоти хабар тарқатмоқда. Неаполликлар ўйинчи учун 22 миллион евро тўлашади, бундан ташқари 3 миллион бонуслар кўринишида тақдим этилиши белгиланган.

Габриэль неаполликлар билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Футболчи Неаполда 2 миллион евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, "Лилль" ҳимоячисига олдинроқ Мадриднинг "Реал" клубидан қизиқиш бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: calciomercato.com