"Наполи" Кварацхелия билан шартномани узайтиради

Omonjon To`xtamirzayev
29 мар 2023, 17:17
"Наполи" етакчиларидан бири Хвича Кварацхелия билан шартномани 2028 йилгача узайтирмоқчи.

Бу ҳақида Foot Mercato хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, футболчининг маоши 1 млн евродан 2,5 млн еврогача ошади. Умумий сумма бонуслар билан 4 млн еврони ташкил қилиши мумкин. Италияликлар футболчи трансфери учун эҳтимолий харидорлардан 100 млн евро талаб қилмоқчи. Кварацхелиянинг ўзи ҳам шартномани узайтиришга қарши эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Foot Mercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›