«Наполи»: «Игуаиннинг трансфер нархи — 94 736 000 евро»

Narzulla Saydullayev
26 июн 2015
«Наполи» клуби матбуот хизмати бошлиғи Николас Ломбардо ҳужумчи Гонсало Игуаиннинг трансфер нархини маълум қилди.
«Наполи» ва футболчи ўртасида тузилган шартномага кўра Игуаиннинг трансфер нархи 94 736 000 еврога тенг.

Бундан кам қилинган таклифлар кўриб чиқилмайди», — дейди Ломбардо.

Goal.com нашри хабарига кўра, Игуаинга «Манчестер Сити», «Арсенал», «Ливерпуль» ва «Милан» клублари қизиқишмоқда.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sports.ru