“Нант” мураббийсиз қолди

Француз клуби бош мураббийи истеъфога чиқди.

Воҳид Халилхожич “Нант” билан шартномасини бекор қилиб, истеъфога чиқди. Аввалроқ клуб ва мураббий ўртасида тушунмовчиликлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Босниялик мураббий 2018 йил ёзида “Нант”ни қабул қилиб олганди. Унгача эса у уч йил давомида Япония терма жамоасини бошқарган.


Манба: “Нант” расмий сайти