Наингголан қачон "Интер"га ўтади?

Mirjalol Normatov
23 июн 2018, 11:21
"Рома" ярим ҳимоячиси Ража Наингголан кейинги ҳафтада "Интер"га ўтади.

"Sky Italia" хабарига кўра, футболчи ўз агенти билан Монакода учрашиб олган ва кейинги ҳафтанинг бошига янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтишини режалаштириб қўйган.

Хабарларга кўра, "Интер" бельгияликнинг трансфери учун 24 млн евро тўлайди. Шунингдек, "Рома"га Николо Заниоло ва Давиде Сантонни беради.

Ҳозирча у "нерадзурри" билан неча йиллик шартнома имзолаши маълум эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Italia