Наҳотки! "Интер" Контега қарши чиқиб, Эриксенни сотиб олганми?

Mirjalol Normatov
12 июн 2020, 20:41
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте ярим ҳимоячи Кристиан Эриксенни жамоада кўришни истамаган экан.

"Кальяри" скаути Алекс Великихнинг айтишига кўра, даниялик футболчи Контенинг режалари ва тактик схемаларига кирмаган. Шунингдек, унинг мавсум давомидаги ўйинлари ҳам миланликларга ёқмаяпти. У берилган вазифаларни бажара олмаяпти.

28 ёшли хавбек январь ойида 20 млн евро эвазига "Тоттенхэм"дан "Интер"га ўтганди. У жамоа таркибида 8 ўйинда 1 гол ва 1 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport