Нагельсманн: "Кўзёшларимни зўрға тийиб турибман"

Aslanov Jasurbek
6 июл 2024
Юлиан Нагельсманн Германиянинг Евро-2024ни тарк этиши ҳақида фикр билдирди.

Немислар чорак финалда Испанияга мағлуб бўлди (1:2).

Охирги марта немислар 1996 йилда турнир ғолиби бўлишган. Шунга қарамай Германия терма жамоаси Евро тарихидаги энг кўп ғолиб бўлганлардан ҳисобланади: Уларда Испания каби учта Евро бош соврини бор.

"Барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдираман. Кўриб турибсиз, кўзёшларимни зўрға тийиб турибман, чунки бу мен учун жуда ҳиссиётли мағлубият.

Мухлислар қўллаб-қувватлаши доимо кераклиги ҳақида айтиб келганман, айниқса омадсиз якунланган турнирларда. Кўп нарсаларни ўзгартирмоқчи эдик. Кўпчилик истамаган қарорларни қабул қилдик, чунки бизнинг ўз ғояларимиз бор эди" - деди Германия терма жамоаси бош мураббийи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport1