

Икки томон ҳам келишув узайтирилишини истайди. Начо асосий таркибда ҳар доим ҳам майдонга тушмаётганига қарамасдан, клубини ўзгартириш ҳақида ўйламаяпти. Тез орада футболчи ва клуб ўртасидаги музокаралар аниқ бўлади.
Жорий мавсумда Начо ЛаЛиганинг 10 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та голли пас беришга муваффақ бўлди.
Начо ва "Реал" ўртасидаги ҳозирги шартнома 2021 йилнинг ёзида якунига етади.



