Мюллер ва Лам “Бавария” билан амалдаги шартномаларини узайтиришди

Narzulla Saydullayev
11 июн 2014, 08:12
“Бавария” етакчилари Томас Мюллер ва Филипп Лам Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаларини узайтиришди.
Янги келишувга кўра, жамоа сардори камида 2018 йилгача “Бавария” шарафини ҳимоя қилса, Мюллернинг шартномаси 2019 йилгача узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Еропанинг бир қатор етакчи клублари Мюллерга қизиқиш билдираётганди. Лекин футболчининг ўзи “Бавария”да қолишга қарор қилди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com