МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher Ostonov
26 окт 2025, 20:53
"Манчестер Юнайтед" январь ойида ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Жоб Беллингем реал вариант сифатида қаралмоқда.

Сўров шахсан Рубен Аморимдан келиб тушди.

Жобнинг Бундеслигадаги фаолияти жуда қийин кечмоқда: иккита ўйинни асосий таркибда бошлади ва асосий таркиб ўйинчиси мақомини йўқотди. Шу билан бирга, ярим ҳимоячининг отаси Марк ва "Боруссия" спорт директори Себастьян Кел ўртасидаги зиддият ҳам кучайиб бормоқда.

Аввалроқ матбуотда Каземиро ўрнига МЮнинг олтита эҳтимолий нишони рўйхати пайдо бўлган, аммо унда Жоб йўқ эди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: express.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›