МЮ "Штутгарт" тўпурарига қизиқмоқда

Mirjalol Normatov
11 июл 2022
"Штутгарт" тўпурари Саша Калайжич фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"Sky Sport Deutschland" хабарига кўра, австриялик футболчига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Бироқ ҳали томонлар учрашув ташкил қилишмаган. Олдинроқ ушбу ҳужумчига "Бавария" ҳамда Дортмунднинг "Боруссия"си қизиқиш билдирган, бироқ ҳозир улар даъвогарлар қаторидан чиққан.

Якунланган мавсумда 25 ёшли Калайжич жамоа таркибида 15 ўйинда 6 гол урди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Sky Sport Deutschland