

Трансфер суммаси қўшимча бонуслар билан 30 миллион фунтни ташкил этди.
Кин "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2015 йил Луи Ван Гал даврида ҳимоячи 2 миллион фунт эвазига "Бернли"га сотилган ва келишувда бордию футболчи бошқа клубга сотиладиган бўлса, МЮ трансфер суммасининг 25 фоизига эгалик қилиши кўрсатилган.
Кин "Эвертон" билан 5 йиллик шартнома имзолади.




