МЮ Лингард бепулга кетмаслиги учун у билан шартномани узайтириш бандини фаоллаштиради

Alisher
24 дек 2020, 16:28
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Жесси Лингард билан шартномани узайтириш бандини фаоллаштиради.

Манчестерликлар 28 ёшли ўйинчининг текинга жамоадан кетмаслиги учун у билан битимни узайтиришади.

Англиялик футболчининг шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган, аммо МЮ битим шартларига кўра у билан шартномани яна бир мавсумга узайтириш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум АПЛда ҳали майдонга тушмаган ўйинчини "Реал Сосьедад" ва "Шеффилд Юнайтед" клублари ижарага олмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›