МЮ Ларс Бендерга эътибор қаратди

Narzulla Saydullayev
8 мар 2015
"Байер" ярим ҳимоячиси Ларс Бендер "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига кириб қолди, деб хабар бермоқда Sunday People нашри.
Дастлаб "қизил иблислар" устози Луи ван Галга "Рома" ярим ҳимоячиси Кевин Стротман керак эди. Бироқ Рим клуби футболчиси яна бир бор жароҳат олгани туфайли Бендерга эътибор қаратилди.

МЮ скаути "Байер" - "Атлетико" учрашувига келиб 25 ёшли футболчини кузатди. Германия клуби Бендерни сотишга тайёр. Трансфер тахминан 12 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда. Бу мавсум футболчи бундеслигада 19та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урди.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sport-express.ru