МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
12 май 2025
"Манчестер Юнайтед" Европа лигасида ғалаба қозонса, "Ипсвич" ҳужумчиси Лиам Делап трансферини амалга оширмоқчи.

 Ҳозирда "Ипсвич" ҳужумчисига энг фаол қизиқишни "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" билдирмоқда. Таъкидланишича, "МЮ" трансферга жиддий қизиқиш кўрсатган – Делап клубнинг ҳужумчи позициясидаги асосий мақсади ҳисобланади. Шу билан бирга, "Челси" ҳужумни кучайтириш учун бир неча вариантни кўриб чиқмоқда, ва "Ипсвич" ҳужумчиси "кўклар" бош мураббийи Энцо Марескага яхши таниш.  

Делап мавсум якунигача кутиб, қарор қабул қилмоқчи, бироқ ҳужумчи ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати бошланишидан олдин ўз келажагини аниқлаштиришни хоҳлайди. "Ипсвич" АПЛдан тушганидан сўнг, 22 ёшли футболчининг товон пули 30 миллион еврони ташкил этмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/JacobsBen