

"Sky Sports" хабарига кўра, манкунианликлар қизиқишлари доирасига "Монако"да ижарада ўйнаётган "Лестер" ҳужумчиси Ислом Слимани ҳамда "Шанхай Шеньхуа" таркибида ўйнаётган Одион Игало каби ҳужумчилар тушиб қолган. Ушбу икки футболчилардан бири 6 ойга ижарага олиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд жароҳати сабабли 3 ойга сафдан чиқди.
Слимани ушбу мавсумда Франция чемпионатида 13 ўйинда 7тадан гол ва ассистентлик қайд этган бўлса, Игало ўтган мавсумда Хитой чемпионатидаги 17 ўйинида 10 гол урди.



