МЮ Ғуломни сотиб олишга тайёр

Aslanov Jasurbek
25 янв 2018
"Наполи" ҳимоячиси Фаузи Ғулом фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, "Манчестер Юнайтед" уни харид қилиш ниятида. Манкунианлар футболчининг шартномасидаги 60 млн. евро товон пулини тўлаб, Ғуломни харид қилмоқчи. Агар МЮ товон пулини тўласа, клуб фақат футболчи билан келишиб олиши керак бўлади.

Фаузи Ғулом жорий мавсум А Сериянинг 11та учрашувида майдонга тушиб, 2та гол уришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Rai Sport