"МЮ" бош cкаути Диего Коста, Коке ва Эрреранинг ўйинларини кузатди

Tolibjon Qosimov
8 янв 2014, 11:16
"Манчестер Юанйтед" трансфер бозоридаги изланишларини давом эттирмоқда.
Шу кунларда "қизил иблислар" бош скаути Робби Кук Испанияга ташриф буюрди.  У ерда Робби "Атлетико"нинг икки футболчиси - Диего Коста ва Кокенинг ўйинларини кузатди. Ундан ташқари "Атлетик" ярим ҳимоячиси Андре Эррера масаласида ҳам клуб вакиллари билан суҳбатлашди. 

Бу ҳақида Daily Mail хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, трансфер дарчаси ёпилгунга қадар "МЮ" чап қанот ҳимояси, марказий ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғини кучайтириб олмоқчи.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru