МЮ Антони бўйича музокараларни давом эттирмоқда. "Аякс" ҳужумчи учун камида 100 млн евро хоҳламоқда

Alisher
28 авг 2022, 11:10
"Манчестер Юнайтед" "Аякс" билан ҳужумчи Антони борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Манчестер клуби 90 миллион евролик таклиф рад этилганига қарамай, 22 ёшли бразилиялик билан шартнома имзолашга уринмоқда.

Қайд этиш керакки, Амстердам клуби ҳужумчи учун камида 100 миллион евро олмоқчи.

Антони жорий мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 3та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›