МЮ 35 миллионлик футболчини харид қилади

11 июн 2020, 01:26
"Бавария" ярим ҳимоячиси Корантен Толиссо мавсум охирида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Айтишларича, 25 ёшли хавбек "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолган ва инглиз клуби аллақачон ўйинчининг вакиллари билан мулоқотга киришган.

Мюнхенликлар Толиссони 35 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр, деб хабар қилди RMC Sport журналисти Муҳаммад Бухафси.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" франциялик футболчини 2017 йилда "Лион"дан 41 миллин еврога харид қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›