
- Бугун иккита тезкор гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ўйинни ўнглашга эришдик. Аммо якуний зарбаларда муаммолар бўлди. Ундан ташкари футболчиларда ўзига бўлган ишонч йўқолдими... - дея гап бошлади Қурбонов.
- Олий лигада ҳам сўнгги учрашувларда оқсаш бўлмоқда...
- Химояда ёш болаларча хат бўляпти. "Қизилқум" қарши баҳсдан кейин орада катта танаффус бўлди. "Локомотив"гача яхши тайёргарлик кўра олмадик. Хужум чизиғи ҳакида айтмасам ҳам бўлади. Ўтган йили 40та гол урган Виктор Клишин ўзини кўрсата олмаяпти. Зафар Полвоновдан хам кўп нарса кутган эдим - дейди Мухтор Муродович.